Жаҳон | 23:12 / 24.06.2021
18212
1 дақиқада ўқилади

Хитойда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди

Бинонинг 120-қаватида ресторан, 84-қаватида спа-зона, барлар ва бассейн жойлашган.

Фото: AFP

Хитойнинг Шанҳай шаҳрида дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди.

Хабар қилинишича, меҳмонхона 632 метрли бинонинг юқори қаватларини эгаллаган. Бинонинг 120-қаватида ресторан, 84-қаватида спа-зона, барлар ва бассейн жойлашган.

Фото: J Hotel, Shanghai Tower

Брон қилиш учун 165та номер бўлиб, юқори қаватларга сониясига 18 метр тезликда ҳаракатланадиган лифт ёрдамида кўтарилиш мумкин.

Меҳмонхона Jin Jiang International Hotels давлат ҳолдингига тегишли.

Мавзуга оид