Ўзбекистон | 19:05 / 01.07.2021
2637
1 дақиқада ўқилади

Навоийда 9,8 га ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

2021 йилнинг 6 ой мобайнида 388 нафар жисмоний шахсга нисбатан ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказмаганлиги учун 85 млн 773 минг сўм маъмурий жарима қўлланилган. Бу ҳақда Kun.uz'га Кадастр агентлиги Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди. 

Таъкидланишича, уй-жой қуриш учун 76 та ҳолатда 3,5 га, нотурар жой қуриш учун 94 та ҳолатда 1,4 га, томорқага 1 та ҳолатда 0,2 га, балиқчилик учун 1 та ҳолатда 0,5 га ва бошқа мақсадларда 26 та ҳолатда 4,3 га ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган.

Қонун бузилишини содир этган шахсларга жами 130 та огоҳлантириш хати, туман ҳокимларига 40 та тақдимнома, 24 та ҳолат бўйича прокуратура органларига маълумот, 24 та ҳолат юзасидан судга даъво аризалари киритилган.

Олдинроқ Навоийда икки йилда 11 минг га ер ноқонуний берилгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид