Хитой ва Россия коронавирусга қарши янги вакцина ишлаб чиқди
Хитой Ўзбекистон билан ҳам ҳамкорликда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан.
Хитой ва Россия мутахассислари коронавирусга қарши янги вакцина ишлаб чиқиш жараёнини якунига етказди. Бу ҳақда Хитойнинг Москвадаги элчиси Чжан Ханхуэй маълум қилди.
«Мазкур жараён Санкт-Петербургда бўлиб ўтди, у муваффақиятли якунланди. Ҳозирда Россия рухсат берувчи органларининг вакцинадан фойдаланишни маъқуллаши кутилмоқда», деди Хитой элчиси.
У март ойида ушбу вакцинанинг учинчи клиник синовлари ўтказилаётганини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Ўзбекистон билан ҳам ҳамкорликда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан.
«Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланишга келишилгани билдирилди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, бугун, 2021 йил 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди», дейилганди ССВ хабарида.
Мавзуга оид
16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди
16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024