Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона водийсида сезилди
Маълумот берилишича, Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилиш кучи Фарғона шаҳрида 3-4 балл, Андижон шаҳрида 3 балл бўлган.
10 июл куни Тошкент вақти билан соат 21:05да Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
“Зилзила координаталари: 40,17 градус шимолий кенглик; 72,16 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 276 км жанубий-шарқда”, дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилиш кучи Фарғона шаҳрида 3-4 балл, Андижон шаҳрида 3 балл бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 10 июл куни эрталаб ҳам Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида 3-4 баллик ер силкиниши қайд этилганди.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024