Деҳқонободнинг энг чекка қишлоғи обод бўляпти
Обод қишлоқ ва обод маҳалла дастурларини амалга оширишда биринчи навбатда ҳудудларнинг ресурс имкониятлари, аҳолининг турмуш даражаси каби омиллар алоҳида эътиборга олинади.
Деҳқонобод туманининг Оққишлоқ маҳалласи жорий йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилди. Қишлоққа вилоят марказидан бир кунда зўрға етиб бориш мумкин. Олис ва эгри тоғ йўллари йиллар давомида ҳудуднинг ривожланишига тўсиқ бўлиб келган. Одамларнинг турмуш тарзини оғирлаштирган.
Айтиш мумкинки, ҳудуд “Обод қишлоқ” дастурига тушгач, вилоятнинг барча хизмат кўрсатиш тузилмалари ушбу манзил томон ёрдамга борди. Оққишлоқда “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш учун “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан модернизация мақсадида 5 та янги трансформатор ўрнатиш, симёғочларни тўлиқ янги темир бетон устунларига алмаштириш, замонавий ҳаво кабелларини тортишга киришилди.
Жумладан, 2 км узунликдаги электр узатиш тармоғи янгидан қуриладиган бўлди. 6,5 км узунликдаги электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Тоққа қимматли юк бўлган қурилмаларни талафотсиз олиб чиқиш махсустранс ҳайдовчиларидан катта тажриба талаб қилинади. Нозик ва диққатни талаб этувчи юкни ўз манзилига етказишда “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг маҳоратли ҳайдовчилари, автокранчилари, муҳандислари самарали меҳнат қилишди.
Оққишлоқнинг ҳақиқий маънода “Обод қишлоқ” бўлиши учун унинг инфратузилмаси яхшиланиши лозим. “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖда тузилган бригадалардан бири бевосита қишлоқ одамларига сифатли электр энергияси етиб келиши учун узлуксиз иш жараёнларида иштирок этмоқда. Бу борада қилинаётган меҳнат самараси ўлароқ одамларнинг кайфиятига кайфият қўшилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, вилоятда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларидан ўрин олган 26 та қишлоқ ва 4 та маҳаллада 211 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 40 дона трансформатор пунктларини янги қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 1 633 та таянч устунлар ўрнатилди. 216,5 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 40 дона трансформатор пунктлари янги қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилди.
Бир сўз билан айтганда, ушбу қилинаётган саъй-ҳаракатлар замирида аввало, халқимизни рози қилиш, қолаверса, ўзимизга юклатилган вазифа ва ишончни оқлаш ҳисси ётибди.
“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:49 / 21.12.2024
“Ҳудудий электр тармоқлари”га янги раис тайинланди
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024