Жаҳон | 19:59 / 20.07.2021
6518
1 дақиқада ўқилади

Эронда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд янгиланди

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида 27444та янги ҳолатлар қайд этилган. Бир кун аввал 25441та ҳолат аниқланганди.

Фото: Anadolu Agency

Эронда пандемия бошланганидан буён рекорд даражада суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Охирги суткада 27 мингдан ортиқ янги бемор аниқланди, деб хабар берди IRNA агентлиги.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида 27444та янги ҳолатлар қайд этилган. Бир кун аввал 25441та ҳолат аниқланганди.

Бундан ташқари, сутка давомида 250 нафар бемор вафот этган.

Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 3,57 миллиондан ошган, 87,6 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Маълумот берилишича, 6,9 миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган, 2,3 миллиондан ортиқ киши тўлиқ эмланган.

Мамлакат пойтахти Теҳронда 20 июндан бир ҳафта муддатга карантин режими жорий этилди. Бу давр мобайнида шаҳардаги барча бозор, ишхона, театр, спортзал ва ресторанлар ишламайди.

Мавзуга оид