09:06 / 05.08.2021
2994

Тошкент шаҳридаги «Маҳалла кутубхонаси» мавжуд маҳаллаларда «кутубхоначи» штат бирлиги жорий этилиши мумкин

«Тошкент шаҳри маҳаллаларида кутубхоналар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигига балансида «Маҳалла кутубхона»си мавжуд бўлган маҳаллаларни камида 600 (олти юз) дона адабиёт, аҳолига кенг қамровли ахборот бериш салоҳиятига эга газета, журналлар билан таъминлаш ҳамда мазкур кутубхоналарда 1 та кутубхоначи штатини сақлаш чораларини кўриш;

Уч ой муддатда Тошкент шаҳри маҳаллалари ҳудудида ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини гузарларида ташкил этилган кутубхоналарни компьютер техникаси ва бошқа турдаги оргтехника, мебель, шу жумладан, махсус мебель, шунингдек, тегишли кутубхона ускуналари билан жиҳозлаш, бунда имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатиш учун махсус компьютер жиҳозлари ва бошқа қўшимча воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Маҳалла кутубхоналарини юқори тезликдаги интернет тармоғига уланишини ва Wi-Fi зоналар ташкил этиш вазифаси юкланади.

Харажатлар туман маҳаллий бюджети, ҳомийлар ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 Кутубхоналар 2021 йил 1 октябрь кунига қадар кутубхоналарни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс маркази базаси билан интеграция қилинади.

Эксперимент натижаларига кўра, Тошкент шаҳрининг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида  кутубхоналар ташкил этилади.

Top