Ўзбекистон | 08:57 / 06.10.2021
6173
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон навбатдаги халқаро шартномага қўшилди

Фото: president.gov.ua

Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (UNESCAP) “Қуруқлик портлари” тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига қўшилишга оид қарори қабул қилинди.

Шартноманинг асосий мақсади – Осиё-Тинч океани минтақасида транспорт ташувларини уйғунлаштириш ва енгиллаштириш учун халқаро аҳамиятга эга бўлган логистика марказларини (қуруқлик портларини) қуриш ва ишлатиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.

Халқаро шартномани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон номидан Транспорт вазирлиги масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Шартнома Ўзбекистон логистика марказларининг (қуруқлик портларини) халқаро аҳамиятга эга объектлар сифатида қабул қилиниши ва рўйхатга киритилиши имконини бериши кутилмоқда.

Мавзуга оид