Ўзбекистон | 09:49 / 16.10.2021
6656
1 дақиқада ўқилади

Президентлик сайлови – мамлакат эртасини белгиловчи муҳим жараён

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови – муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалардан бири бўлиб, у нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасининг яқин ва узоқ муддатли истиқболда янада барқарор ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эгадир.

Сўнгги йилларда демократик, ташқи дунё учун очиқ ва рақобатбардош янги Ўзбекистонни қуриш доирасида фуқароларнинг вакиллик органларига сайлаш ҳамда сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар, шунингдек, фуқаролар ва фуқаролик институтларининг сиёсий-ҳуқуқий онгининг тобора ўсиб бораётгани сайлов тизимини янада такомиллаштиришнинг асосидир.

Мамлакатимизда ўтказилаётган президентлик сайлови натижалари фуқароларнинг турмушини яхшилашга, уларнинг оғирини енгил қилишга, энг муҳими, инсон қадр-қимматини юксалтиришга хизмат қилади.

Зеро, ҳар бир шахс ўзи муносиб топган номзодгагина овоз беради. Келажагимиз тақдири сизу бизнинг қўлимизда. Келажагимизга эътиборсиз бўлмайлик.

Авазжон Мараҳимов, Термиз давлат университети ректори Ⓣ

Мавзуга оид