ФИФА янги рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон Осиёда 11-ўринда
ФИФА расмий сайти ноябрь ойидаги ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари ва расмий ўртоқлик ўйинларидан кейинги миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси бу сафар ҳам 84-ўринда қолган. Миллий жамоамиз ёзда ЖЧ-2022 3-саралаш босқичига чиқа олмагач, бир поғона пастлаб 83-ўриндан 84-поғонага тушган эди. Сречко Катанец қўл остида сўнгги уч ойда 4та ўйинда 3 мағлубият (Швеция 1:2, Иордания 0:3, Грузия 0:1) ва бир ғалаба (Малайзия 5:1) қайд этилишига қарамай, Ўзбекистон рейтингда ўз ўрнини сақлаб қолган.
Осиё мамлакатлари орасида Эрон пешқадам (21-ўрин) бўлса, кейинги ўринлардан Япония (26), Жанубий Корея (33), Австралия (35), Саудия Арабистони (48), Қатар (51), БАА (70), Хитой (74), Ироқ (75), Уммон (78) ва Ўзбекистон (84) қитъада 11-ўринда бормоқда. Биздан кейин рейтингда Осиёдан Сурия (85), Баҳрайн (90), Иордания (91) ва Ливан (94) жой олган.
Жаҳон рейтингида ҳали ҳамон Бельгия пешқадам – 1-ўрин. Бразилия ва Франция учликдан жой олган бўлса, Англия, Аргентина, Италия, Испания, Португалия, Дания ва Нидерландия миллий жамоалари ўнликдан жой олган.
Мавзуга оид
17:58 / 20.12.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси 2024 йилни 58-ўринда якунлади
14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»
20:53 / 11.12.2024
ФИФА 2030 ва 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонларини эълон қилди
21:06 / 28.11.2024