18:15 / 02.12.2021
11152

«Олимпик» ўтиш ўйинида «Машъал» устидан иродали ғалабага эришиб, ўз тарихида илк марта Суперлигага йўлланма олди

Фото: Tribuna.uz

Тошкентда ўтган ўтиш баҳсида Про лигада 3-ўринни эгаллаган «Олимпик» жамоаси Суперлиганинг 12-жамоаси бўлган «Машъал»га қарши майдонга тушди.

«Пахтакор» стадионида ўтган баҳсда Александр Хомяков шогирдлари 57-дақиқада пенальтидан гол киритиб, ҳисобни очганди. Аммо ўйиннинг кейинги 15 дақиқаси ичида Темур Кападзе мураббийлигидаги «олимпиячилар» бирин-кетин Суперлига жамоаси дарвозасини ишғол этишди. 62-дақиқада Жўрақўзиев ҳисобни тенглаштирган бўлса, 75 ва 77-дақиқаларда Темур Мамасиддиқов дублга эришиб, «Олимпик» жамоасига сенсацион тарзда Суперлига йўлланмасини тақдим этди – 3:1.

Шу тариқа, 2021 йилги мавсум якунларига кўра, Суперлигани 3та жамоа - «Турон», «Андижон» ва «Машъал» тарк этган бўлса, Про лигадан «Нефтчи», «Динамо» ва «Олимпик» элитага чиқди. Қайд этиш жоиз, Кападзе мураббийлигидаги ушбу жамоа 2021 йилда ташкил этилганига қарамай, бир йилда Суперлигага йўлланма олди.

Суперлига ўтиш ўйини.
2 декабрь (пайшанба)
«Олимпик» - «Машъал» - 3:1

Ҳакам: Раҳимбек Каримов
Голлар: Отабек Жўрақўзиев 62, Темур Мамасидиқов 75, 77 - Сирожиддин Қўзиев 57 пенальтидан.
«Олимпик»: 12.Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 19. Достон Турсунов, 6. Бекзод Шамсиев, 9. Темур Мамасидиқов, 44. Шаҳзод Тоиров, 11. Отабек Жўрақўзиев (17. Жалолиддин Содиқов, 82), 77. Даврон Анваров (10. Фаррух Мухторов, 57), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (14. Бектемир Абдуманнонов, 82), 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов (18. Русланбек Жиянов, 57).
«Машъал»: 35. Достонбек Тўхтабоев, 7. Ифеани Ифеани, 9. Ойбек Нурматов (20. Худоёрхон Сагдуллаев, 81), 11. Самуэль Чигозе, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллоев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукруллаев, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 77. Иброҳим Нўъмонов, 99. Жаҳонгирбек Абдусаломов.

Top