Жаҳон | 22:49 / 22.12.2021
5769
1 дақиқада ўқилади

TikTok оммабоплик бўйича Google’ни ортда қолдирди

Ўтган йили TikTok оммабоплик бўйича 7-ўринни эгаллаганди.

Фото: Jakub Porzycki/NurPhoto via Getty Images

TikTok қисқа видеороликлар платформаси энг оммабоп доменлар рейтингида етакчи бўлди, деб ёзади Cloudflare.

Мазкур платформа оммабоплик борасида Google’ни иккинчи ўринга тушириб юборди.

Оммабоп доменлар орасида учинчи ўрин Facebook’га насиб этди. 

Қайд этилишича, ўтган йили TikTok оммабоплик бўйича 7-ўринни эгаллаганди.

Рейтингда топ-10талик қуйидагича жойлашган:

1. TikTok.com

2. Google.com

3. Facebook.com

4. Microsoft.com

5. Apple.com

6. Amazon.com

7. Netflix.com

8. YouTube.com

9. Twitter.com

10. WhatsApp.com

Эслатиб ўтамиз, TikTok – Ўзбекистондаги фаолияти чекланган 5та интернет платформасидан бири. “Ўзкомназорат” 2 июлдан бошлаб TikTok, Twitter, Skype, WeChat ва Вконтакте тармоқларига чеклов қўйганди.

15 декабр куни Масс-медиа фонди раиси Комил Алламжонов TikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказиб, ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

Мавзуга оид