Ўзбекистон | 12:00 / 14.02.2022
10194
5 дақиқада ўқилади

Туркиялик шифокорлардан бепул консултация – фақат бир кун

Дунё бўйича энг илғор клиникалар қаторидан жой олган Туркиядаги Анадолу тиббиёт маркази шифокорлари Ўзбекистонда бепул консултация ўтказишади. Жорий йилнинг 18 феврал куни таниқли туркиялик онколог Синан Карааслан ва жарроҳ Вафи Аталай Анадолу тиббиёт марказининг Тошкентдаги ваколатхонасида беморларни қабул қилади.

Фото:  Анадолу тиббиёт маркази

Консултация жараёнида онкологик хасталикларга чалинган беморлар хорижлик шифокорлардан керакли муолажалар ҳақида маслаҳатлар олишлари, халқаро даволаш усуллари ва технологиялар билан танишишлари ҳамда зарурат туғилганда Туркияда даволанишлари мумкин бўлади.

Истанбулда жойлашган кўп тармоқли ва замонавий технологияларга асосланган Анадолу тиббиёт марказида энг тажрибали шифокорлар ўзининг юқори сифатли тиббий хизматларини тақдим этади.

Мазкур клиникада беморлар онкология, радиация терапияси, суяк илиги трансплантацияси, нейрохирургия, робот жарроҳлиги, кардиология, юрак хирургияси, урология, гинекология ва бошқа касалликларга шифо топишлари мумкин.

Фото:  Анадолу тиббиёт маркази

АҚШнинг дунёга машҳур Жон Ҳопкинс касалхонаси билан ҳамкорликда фаолият юритувчи марказ дунёдаги етакчи тиббиёт муассасалари билан тенглаша олади. 2019 йилда АҚШдаги халқаро тиббиёт туризми агентлиги томонидан ўтказилган рейтингда 2-ўринни эгаллади ва йиллар давомида ўз мавқейини сақлаб келмоқда.

Анадолу клиникаси Европадаги онкологик хасталикларни даволаш бўйича 5 та кучли клиникалардан бири ҳисобланади. Анадолу тиббиёт маркази Европа онкологлар ассоциацияси ESMO аккредитациясига эга. Шунингдек, тиббиёт маркази OECI – Европа саратон институти ташкилоти ва JCI - Joint Commission International каби яна кўплаб аккредитациялар ҳамда сертификатларни қўлга киритган.

Анадолу клиникасининг Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Болгария, Руминияда ваколатхоналари мавжуд бўлиб, 2021 йилда расман Ўзбекистонда ҳам очилган.

“Ваколатхонамиз ўзбекистонлик беморларга янада яқиндан ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган, - дейди “Анадолу” агентлигининг Тошкентдаги расмий вакили Акбар Мавлонхўжаев. – Ваколатхонамизда клиника ва ундаги даволаниш ҳақида маълумот бериб, барча беморларга тажрибали профессор-ўқитувчиларимиздан бепул маслаҳат олишда ёрдам берамиз.

Фото:  Анадолу тиббиёт маркази

Бунинг учун барча керакли тиббий маълумотлар ва расмлар билан бизнинг офисимизга мурожаат қилиш кифоя. Биз уларни кўрикдан ўтказиб, Истанбулдаги шифокорларга кўриб чиқиш учун юборамиз. Агар лозим топилса, беморлар даволанишга боришлари учун трансферни ташкил қиламиз. Яъни, транспорт, меҳмонхона, барча маслаҳатлар ва процедуралар жараёнини ташкиллаштирамиз. Беморлар ўз юртига қайтгач ҳам шифокорлар назоратида бўлишларида беминнат ёрдам берамиз”.

Акбар Мавлонхўжаев клиниканинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилганига атиги бир йил бўлганига қарамай, аллақачон кўплаб беморларга ёрдам берилганини таъкидлайди. Анадолу тиббиёт марказига мурожаат қилганларнинг барчаси муолажалар ва хизматлардан мамнун эканликларини қайд этишган. Уларнинг аксарият қисми соғайиб кетишди ва айрим беморлар ҳали даволаниш жараёнини давом эттиришмоқда.

Фото:  Анадолу тиббиёт маркази

Жорий йилнинг февраль ойида клиника вакиллари ўзбекистонлик беморларга хорижга чиқмасдан, тажрибали мутахассислардан маслаҳат олишлари учун Тошкентда бепул консултациялар ташкил этишни режалаштирган эди.

Шифокорлардан бири доктор Синан Карааслан тажрибали онколог бўлиб, у ўз тажрибасида саратон хасталигини даволашда энг сўнгги ва самарали махсус тиббий муолажаларни қўллаши билан ажралиб туради.

Профессор Вафи Аталай Анадолу тиббиёт марказининг етакчи жарроҳларидан бири – тўғри ичак саратонини даволашнинг ўзига хос самарали усулини йўлга қўйиб, колостомага эҳтиёж қолдирмади. Икки йил муқаддам Францияда ўтказилган колоктопрология конгрессида ўз даволаш дастурини тақдим этди ва бу хорижлик шифокорлар томонидан катта қизиқишларга сабаб бўлди. Бу синов-тажриба 100 нафар беморларда ўтказилди ва юқори натижа билан ўзини оқлади. Бу беморлар саратондан халос бўлишди.

Анадолу тиббиёт марказининг Тошкентдаги филиалида бўлиб ўтадиган консултациялар учун жойлар сони чекланган. Консултацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш лозим.

Фото:  Анадолу тиббиёт маркази

Клиника ваколатхонаси манзили: Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 10/402, 1-офис.

Мўлжал: Корзинка дўкони, GramdMir меҳмонхонаси.

Телефон: +998 90 11 44 666

Эл.почта: anadolu.tashkent@anadolusaglik.org

Сайт: www.anadolumedicalcenter.ru

Facebook: www.facebook.com/anadolumedical.official

Instagram: www.instagram.com/anadolumedicalcenter_ru

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид