09:34 / 20.02.2022
4513

Фарғона водийсининг айрим ҳудудлари 20 февраль куни электр энергиясидан узилиши мумкин

Таъмирлаш ишлари сабаб Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида 20 февраль куни электр энергияси таъминотида узилиш кузатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, баҳор мавсумида водий истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида 500 кВли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Хусусан, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00 га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

«Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Top