Фарғона водийси вилоятлари бўйлаб ҳаракат қилувчи Андижон – Қўқон шаҳарлараро йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
Андижон вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, электропоездлар 2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб ҳаракатлана бошлади.
Поездлар ҳафтанинг сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба кунлари Қўқон – Андижон-1 – Қўқон шаҳарлараро йўналишида фуқароларга хизмат қилади.
Тонгги 5:00 да Қўқондан ҳаракатланишни бошлаган электропоездлар 16 та станцияда тўхтаб, Андижонга кириб келади.