Жаҳон | 15:17 / 03.03.2022
7066
1 дақиқада ўқилади

АҚШда TikTok’нинг вояга етмаганларга таъсирини ўрганиш бошланди

Прокурорлар сервиснинг болалар ва ўсмирлар соғлигига таъсири, TikTok уларни ўзига жалб қилиш учун қандай усуллардан фойдаланиши, ўсмирларнинг сервисда ўтказадиган вақтини ўрганишади.

Фото: Getty Images

АҚШнинг бир нечта штатлари бош прокурорлари TikTok видеосервисига нисбатан ўрганиш ишларини бошлади – улар сервиснинг ўсмирлар руҳиятига таъсирини текширади.

Текширув Калифорния, Флорида, Кентукки, Массачусетс, Небраска, Нью-Жерси, Теннесси ва Вермонт штатлари прокурорлари томонидан ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, прокурорлар сервиснинг болалар ва ўсмирлар соғлигига таъсири, TikTok уларни ўзига жалб қилиш учун қандай усуллардан фойдаланиши, ўсмирларнинг сервисда ўтказадиган вақтини ўрганишади.

Ўтган йил ноябрида мазкур штатлар бош прокурорлари Instagram’га нисбатан ана шундай текширув бошлаганди.

Мавзуга оид