21:13 / 12.03.2022
28967

Саудия Арабистонида бир кунда 81 нафар жиноятчи қатл қилинди

Қатл қилинганларнинг айримлари "Ал-Қоида", "ИШИД" ташкилотлари аъзолари ва Ямандаги исёнчи ҳусийларнинг ҳомийлари бўлган. 

Фото: AFP/Getty Images

Саудия Арабистонида турли жиноятларда айбланган 81 киши қатл қилинди, деб хабар берди Associated Press.

Ҳукуматнинг маълум қилишича, қатл қилинганларнинг айримлари "Ал-Қоида", "ИШИД" ташкилотлари аъзолари ва Ямандаги исёнчи ҳусийларнинг ҳомийлари бўлган. 

"Қироллик терроризм ва бутун дунёдаги барқарорликка хавф солувчи экстремистик ташкилотларга нисбатан қатъий ва ўзгармас сиёсатини давом эттиради", - дейилади Саудия Арабистони ҳукумати баёнотида.

Бу қиролликда сўнгги вақтда амалга оширилган энг йирик оммавий қатл бўлди.

Саудия Арабистонида охирги марта 2016 йилда оммавий қатл амалга оширилган, ўшанда бир кунда 47 кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилганди.

Top