Ўзбекистон | 12:00 / 15.03.2022
7309
6 дақиқада ўқилади

Didox: корхоналардаги харидлар ва савдоларга оид муаммоларнинг янгича ечими тақдим этилди

Фото: Didox

Тизимда товар ва хизматларни сотиб олиш бўйича эълонлар яратиш имконияти пайдо бўлди. Бу эълонлар шу каби маҳсулотларни сотувчи барча тизим фойдаланувчиларига автоматик тарзда тарқатилади. Қуйида ушбу хизматнинг сотиб олувчи ва сотувчилар учун яратган бир қатор қулайликларини кўриб чиқамиз.

Харидлар

1-имконият. Етказиб берувчиларни қидириш

Ҳозирги пайтда бирор нарса харид қилиш керак бўлса, маҳсулот етказиб берувчиларни қандай танлаймиз? Одатда танишлардан сўраймиз, Google'да қидирамиз ёки маълумот базаларини қараймиз. Ҳар бири билан боғланиб, таклифларни ўрганиш учун қанча вақт сарфланади? Бу саволларга кўпчиликнинг жавоби бир хил: жуда кўп вақт сарфлаб, кўпи билан 5-6та сотувчи топилади. 

Аммо энди янги яратилган муқобил усул ёрдамида сизнинг у ёки бу товарга бўлган талабингизни Ўзбекистондаги етказиб берувчиларнинг 70 фоиздан кўпи шу заҳотиёқ кўра олади. Бу бир кун давомида бир одам ёки ҳатто бутун бўлим қилиши мумкин бўлган ишдан ўн баробар самаралироқ!  

Бунинг учун Didox’да янги “Сўров” объекти пайдо бўлди. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • қидирилаётган товар/хизматнинг идентификацион коди (товар/хизматнинг Солиқ Қўмитаси таснифига мувофиқ коди);
  • Номи
  • Таърифи
  • Талаб этилаётган миқдори
  • Етказиш манзили

Бу маълумотлар асосида тизим қисқа фурсатда 250 000дан ортиқ ташкилот базасидан барча шундай товар етказиб берувчиларни аниқлаб уларга бу сўровни жўнатади.

Сўровни янги “Харидлар”  бўлимида расмийлаштириш мумкин. У учта бўлинмадан иборат: 

* Харид қилинаётган товарлар

  • Менинг сўровларим
  • Маркетплейс

2-имконият. Таклифлар таҳлили

Демак, биз сизга керакли товар/хизмат етказиб берувчиларни топиш ва улардан таклифлар қабул қилишга муваффақ бўлдик! Энди бу таклифлар орасидан энг яхшисини қандай танлаймиз? Ахир нархдан ташқари етказиб берувчининг ишончлилиги, унинг ҚҚС тўловчи сифатидаги мақоми ва ҚҚС узилишлари коэффициенти ҳам аҳамиятга эга.  

Бунда тизимнинг иккинчи қуроли ёрдамга келади, у мавжуд таклифларнинг барчасини таҳлил қилиб, уларни фойдалилик даражасига қараб кетма-кетликда жойлаштиради. Бу жараёнда нарх, ҚҚС, узиш коэффициенти ва етказиб бериш шартлари ҳисобга олинади.

Деталларга аниқлик киритиш учун чатдан фойдаланиш ва етказиб берувчига тизимдан чиқмаган ҳолда савол бериш мумкин.

Етказиб берувчи танланганидан сўнг шу пайтнинг ўзида ундан шартнома олиш ва ҳисоб тўловини бепул банкинг тизими ёрдамида амалга ошириш мумкин.

3-имконият. Назорат

Кўп раҳбарларни у ёки бу товар ҳақиқатдан яхши шартлар асосида сотиб олингани, харид вақтида коррупция аралашмаганига оид саволлар безовта қилади.

Энди Didox ёрдамида бу хавотирларнинг аксариятига ҳожат қолмайди. Ҳар гал харидлар бўйича мутахассис у қадар манфаатли бўлмаган таклиф асосида битим имзолашга уринганида, тизим бу ҳақда раҳбарни СМС орқали хабардор қилади. Бу раҳбарнинг харид жараёнига аралашиши ва “номақбул” битимнинг олдини олишига ёрдам беради.

Сотувлар

1-имконият. Буюртмаларни харидорлардан қабул қилиш

Сиз қачондир ташкилотингиз бир мижозни жалб қилиш учун қанча пул сарфлашини ҳисоблаб кўрганмисиз? Сиз фақатгина бир мақсад – потенциал харидорда қизиқиш уйғотиш учун реклама жойлаштирасиз, кўргазма ва бошқа тадбирларда иштирок этасиз, “совуқ” қўнғироқларни амалга оширасиз ва ҳ.к.

Didox’нинг янги харидлар тизими ёрдамида сиз истеъмолчиларда ортиқча уринишларсиз қизиқиш уйғота бошлайсиз. Потенциал харидорлар у ёки бу товар/хизматга сўров жўнатишади ва агар сиз худди шу тоифага алоқадор маҳсулот сотсангиз, тизим мижозларни сизга юборади.  

Ўз савдо бўлимингизни Didox’га уланг ва хабарномаларни кузатиб боринг – қизиқувчилар сони ўз-ўзидан ошади!

2-имконият. Товарлар рекламаси ва бозорда таниқлилик

Бозорда айнан бир товарнинг бир нечта етказиб берувчиси ёки бир товар тоифасининг бир нечта бренди тақдим этилганда табиийки, ким таниқлироқ бўлса, ўша савдони муваффақиятлироқ амалга оширади.  

Биз ҳар бир корхонага ўзи ва товарларини Didox маркетплейси (савдо майдонида) намойиш этиш имкониятини яратдик. Сиз сотаётган товарларингиз ҳақида маълумотни маҳсулот картасида тўлдиришингиз кифоя ва уларни 250 000 та потенциал харидор  – тизим фойдаланувчилари кўради.

3-имконият. Тезкор шартномалар тузиш

Аксарият компанияларда шартномалар қуйидагича тузилади: масъул ходим ўз файллари орасида сўнгги битимни топади, ундан нусха олади ва жорий битим шартларига мослаб таҳрирлайди. Кейин уни чоп этиш, раҳбар муҳри ва имзосини қўйиш лозим ва шундан сўнг шартнома харидорга курьер орқали ёки электрон тарзда жўнатилади. Жараён етарлича узоқ ва кўп меҳнат талаб қилишидан ташқари, ушбу шартноманинг кейинги ҳолати – мижоз томонидан имзолангани ёки имзоланмаганини кузатиш қийинчилик туғдиради.

Didox харидлар тизимидан фойдаланганда шартнома яратиш, имзолаш, жўнатиш ва ҳолатини назорат қилиш жуда осон кечади. Шу тариқа, сизнинг вақтингиз ва инсоний ресурсларингиз назорат қилишга эмас, бизнес мақсадларига эришишга сарфланади.

Ундан қандай фойдаланилади ва нархи қанча?

Бу имкониятларнинг барчаси ҳар бир тизим фойдаланувчиси учун очиқ. Аммо айрим чекловлар мавжуд. Ҳар ой етказиб берувчиларга 5та таклиф ва харидорларга 20та таклифни бепул юбориш мумкин. Агар кўпроқ сўров ва таклифга эҳтиёж бўлса, “Didox бизнес” хизматини ёқиш мумкин. Бу ойига атиги 250 000 сўм эвазига чексиз сўров ва таклифларни юбориш имкониятини беради.

Батафсил маълумот учун t.me/didox_uz'га ёзинг

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид