16:50 / 06.04.2022
24669

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун пасайди

Доллар курси икки кунда 38 сўмга арзонлашди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,51 сўмга пастлаб, 11 370,56 сўмни ташкил қилди. Евро 90,98 сўмга пастлаб, 12 408,69 сўм бўлди. Рубль 1,30 сўмга пастлаб, 135,77 сўм бўлди.

5 апрель куни долларнинг расмий курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг пастлаб, 11 385,07 сўмни ташкил қилганди.

Top