Иқтисодиёт | 17:04 / 11.03.2022
17656
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси 11 минг сўмга яқинлашди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 40,70 сўмга кўтарилиб, 10 998,06 сўмни ташкил қилди. Евро 34,26 сўмга пастлаб, 12 062,67 сўм бўлди.

Рубль 2,77 сўмга кўтарилиб, 94,79 сўм бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 10 900 сўмдан ошганди.

Мавзуга оид