Жаҳон | 18:07 / 11.04.2022
13412
1 дақиқада ўқилади

Германия концерни Украинага танклар етказиб беришга тайёрлигини билдирди

Танклар Украинага жўнатилиши учун Германия ҳукуматининг розилиги талаб қилинади.

Фото: Getty Images

Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни Украинага илгари фойдаланилган Leopard 1 танкларини етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда концерн бошқаруви раиси Армин Паппергер маълум қилди

"Дастлабки Leopard 1 олти ҳафта ичида етказиб берилиши мумкин", - деди у. 

Танклар Украинага жўнатилиши учун Германия ҳукуматининг розилиги талаб қилинади. 

Паппергернинг сўзларига кўра, Rheinmetall Украинага бошқа мамлакатлар армияларининг эски захираларидан 50тагача Leopard 1 танкларини етказиб бериши мумкин. Ҳозирда танкларнинг техник ҳолати баҳоланмоқда. 

Концерн раҳбарининг айтишича, украин ҳарбийлари ушбу техникадан фойдаланишни бир неча кун ичида ўрганиб олиши мумкин.

Мавзуга оид