13:33 / 02.05.2022
31235

«Барса» нохуш сериясини тўхтатди, Лэмпард ҳаёт-мамот ўйинида ғалаба қозонди. Кун ўйинлари якунлари

«Милан» чемпионлик пойгасида биринчи, АПЛда кураш қизимоқда. Якшанба куни Европа футболида рўй берган асосий воқеалар.

Англия: «Арсенал» «Тоттенҳэм»га тўртинчи ўринни бермаяпти

Эвертон – Челси 1:0
Гол: 1:0 – 46 Ришарлисон.
Эвертон – Пикфорд, Коулмэн, Мина, Холгейт, Миколенко, Алли, Грэй, Делф (Аллан, 71), Дукуре, Ивоби, Гордон, Ришарлисон (Рондон, 80).
Челси – Менди, Жеймс, Аспиликуэта (Пулишич, 68), Тиаго Силва, Рюдигер, Алонсо, Жоржиньо (Ковачич, 46), Лофтус-Чик, Маунт, Ҳавертц, Вернер (Зиёш, 68).

Тақдир ҳазилини қарангки, «Эвертон»нинг тақдири жамоа устози Фрэнк Лэмпард афсонаси бўлган клубга қарши ўйинга боғлиқ бўлди. Айтиш керакки, «ирислар» фанатлари жамоани муҳим ўйин арафасида «Гудисон Парк» атрофида қизғин қўллаб-қувватлашди. Биринчи бўлимда «Эвертон» яхшироқ кўринди, «Челси» тўпга эгалик қилиш борасида 74 фоизлик устунлик кўрсатганига қарамай, дарвоза соҳасига бирорта зарба бера олмади.

Мезбонлар танаффусдан кейин дарҳол гол уриши мантиқий эди, бу вазиятда Аспиликуэта қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни ундан ўғирлаб кетган Ришарлисон ҳисобни очди. Пикфорд ҳаётидаги энг ёдда қоларли ўйинлардан бирини ўтказди. Ушбу дарвозабоннинг қайси сэйви энг яхшиси бўлганини ҳам айтиш қийин. Бир сафар у ўнг устунга теккан зарбага ташлангач, қайтган тўпни қайтариш учун етиб борди ва тўпни дарвоза чизиғи устида тўхтатди. Бошқа сафар Рюдигернинг бир неча метр масофадан йўллаган зарбасини юзи билан тўсди.

Аммо бу ғалаба ҳам «Эвертон»ни қутқариши қийин. Жамоанинг асосий рақобатчиси «Бёрнли» Шон Дайчни истеъфога чиқаргач, қаторасига уч ғалабага эришди ва хавфли ҳудудни тарк этди. Лондонликларга қарши ўйинда Ришарлисон жароҳат олиб сафдан чиққани мерсисайдликлар учун мавсумнинг қолган муҳим ўйинларида панд бериши мумкин. Айни вақтда хавфли ҳудудда қолаётган Лэмпард шогирдлари қолган турларда максимал натижага эришиши талаб этилади.

  • «Эвертон» (33 ўйинда 32 очко, 18-ўрин): «Лестер» (7 май, сафар), «Уотфорд» (11 май, сафар), «Брентфорд» (15 май, уй), «Кристал Пэлас» (19 май, уй) «Арсенал» (22 май, сафар).
  • «Бёрнли» (34 ўйинда 34 очко, 16-ўрин): «Астон Вилла» (7 май, уй), «Тоттенҳэм» (15 май, сафар), «Астон Вилла» (20 май, сафар), «Ньюкасл» (22 май, уй).
  • «Лидс» (34 ўйинда 34 очко, 17-ўрин): «Арсенал» (8 май, сафар), «Челси» (11 май, уй), «Брайтон» (15 май, уй), «Брентфорд» (22 май, сафар). 

Тоттенҳэм – Лестер 3:1
Голлар: 1:0 – 22 Кейн, 2:0 – 60 Сон Хын Мин, 3:0 – 79 Сон Хын Мин, 3:1 – 90 Иҳеаначо.
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Ромеро, Сессеньон, Ҳейбьерг, Бентанкур (Уинкс, 82), Сон Хын Мин (Бергвейн, 82), Лукас Моура (Кулусевски, 55), Кейн.
Лестер – Шмейхель, Амарти, Кастань, Суюнджу, Томас, Олбрайтон, Менди, Сумаре (Брант, 67), Перес (Тилеманс, 76), Иҳеаначо, Дака (Варди, 67).

«ПСЖ» бош мураббийлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида қаралаётган Антонио Конте келажаги борасида журналистларга аниқ жавоб қайтармади. Италиялик мутахассис навбатчи сўзларни такрорлаб, «Тоттенҳэм»да ишлаш ёқаётганини айтди, аммо бир нарсани эътибордан қочирмаслик керак: унинг амбициялари олтинчи-саккизинчи ўринлар учун эмас, совринлар учун курашишдир.

Вест Ҳэм – Арсенал 1:2
Голлар: 0:1 – 38 Ҳолдинг, 1:1 – 45 Боуэн, 1:2 – 54 Габриэл.
Вест Ҳэм – Фабианьски, Цоуфал, Крессуэлл, Зума, Фредерикс, Нобл (Соучек, 77), Лансини (Антонио, 71), Райс, Форнальс, Бенраҳма (Ярмоленко, 81), Боуэн.
Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу (Соареш, 78), Ҳолдинг, Габриэл, Нуну Тавареш, Жака, Эль-Ненни, Эдегор, Нкетиа, Мартинелли, Сака.
Огоҳлантиришлар: Сака (48), Боуэн (52).

Чемпионлар лигасига йўлланма ҳам унинг учун яхши стимул бўлиши мумкин ва тўртинчи ўрин учун кураш йўлида муҳим ғалаба қўлга киритди. Бу ғалаба ижодкори Сон Хин Мин бўлди, у аввалига Кейнга ассистентлик қилди, кейин эса Кулушевскининг узатмалари эвазига дублни расмийлаштирди. Контенинг илтимосига кўра қишда «Ювентус»дан ижарага олинган швед футболчиси «шпорлар»нинг турнир якуний қисмидаги асосий футболчиларидан бирига айланган.

Чемпионлар лигаси ҳудудига қайтиши вазифа қилинган «Арсенал» «Вест Ҳэм»га қарши дерби ўйинини жуда яхши бошлади. Ўйинда ҳисобни Ҳолдинг очди, унинг учун бу «канонирлар» сафида АПЛ ўйинида урилган дебют голга айланди, қолаверса у 2016 йил январидан буён илк бор гол урди, ўша вақтда ушбу ҳимоячи «Болтон»га ижарага берилганди. Аммо танаффус арафасида Боуэн мувозанатни тиклади.

Шу билан бирга бу яримҳимоячи кейинроқ «минус» ишлади, у тўп ўзидан узоқлашганида Рамсдэйлнинг подкатидан кейин йиқилишга қарор қилди ва ҳакам уни симуляция учун жазолади. ВАР даврида бундай қилиш ярамайди, видеотакрорларда меҳмонлар дарвозабони унга тегмаганини кўриш мумкин эди. Шундан кўп ўтмай Сака ижросидаги бурчак тўпидан кейин  «Арсенал» ғалаба голини урди. «Канонирлар» ҳужумни иккинчи темпда давом эттиришди ва бразилиялик икки Габриэл гол яратишди — Мартинелли тўпни Магальянеснинг бошига қўндириб берди.

Энди «Вест Ҳэм» расман тўртинчи ўрин учун курашдан чиқди, жамоа битта кўп ўйин ўтказгани ҳолда тўртинчи ўриндан 11 очко ортда қолган. ЕЧЛ йўлланмаси катта эҳтимол билан «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» ўртасидаги ўзаро ўйинда ҳал бўлади.

  • «Арсенал»: «Лидс» (7 май, уй), «Тоттенҳэм» (12 май, сафар), «Ньюкасл» (15 май, сафар), «Эвертон» (22 май, уй).
  • «Тоттенҳэм»: «Ливерпуль» (7 май, сафар), «Арсенал» (12 май, уй), «Бёрнли» (15 май, уй), «Норвич» (22 май, сафар).

Италия: Бонуччи учун идеал туғилган кун

Ювентус – Венеция 2:1
Голлар: 1:0 – 7 Бонуччи, 1:1 – 71 Араму, 2:1 – 76 Бонуччи.
Ювентус – Шченсни, Бонуччи, Данило, де Лигт, Пеллегрини (Алекс Сандро, 58), Рабьо, Закария, Миретти (Артур, 79), Бернардески (Дибала, 58), Мората (Кин, 69), Влахович (Кьеллини, 79).
Огоҳлантиришлар: Закария (25), Пеллегрини (45), Кийин (56), Араму (61), Алекс Сандро (63), Хапс (78).

А Сериядаги ўйин куни «Ювентус»нинг ғалабаси билан бошланди. Бу ғалаба шу куни 35 ёшини нишонлаган Бонуччининг хизматлари эвазига қўлга киритилди. У дебютдаёқ ҳисобни очиш билан бирга ўйин охирида бурчак зарбасидан кейин ғалаба голини урди, бунгача рақиблар сафида Араму узоқ масофадан жавоб голини урганди. Тажрибали ҳимоячи чемпионатнинг жорий мавсумида бешинчи голини урди ва бу унинг энг маҳсулдор мавсуми бўлмоқда.

Кун охирига бориб «Рома» очко йўқотди («Болоня»га қарши ўйинда ҳисоб очилмади) ва «Кекса синьора» тўртинчи ўринни ўзи учун нақд қилиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Милан – Фиорентина 1:0
Гол: 1:0 – 82 Рафаэл Леау.
Милан – Меньян, Калабрия, Томори, Калулу, Эрнандес, Кессиэ (Беннасер, 79), Тонали, Жиру (Ибраҳимович, 67), Рафаэл Леау, Браим Диас (Крунич, 56), Жуниор Мессиас (Ребич, 56).

Ҳафта ўртасида «Милан» майдонга тушмасдан турнир жадвалида яккапешқадамга айланганди. Баҳорги ўйинларда фаворитлар учун даҳшатга айланадиган «Болонья» қолдирилган ўйинда «Интер» устидан сенсацион ғалабага эришганди. Аммо «Лацио» устидан қозонилган ғалабадан кейин Пиоли шогирдлари бунгача қаторасига уч мағлубият қайд этган «Фиорентина» билан ўйинда қийналишди. Эрнандеснинг голи бекор қилинди, Жиру қулай вазиятда туриб аниқ зарба беролмади — булар мезбонлар танаффусгача эга бўлган имкониятлар эди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам қизил-қоралар сахийлик кўрсатишда давом этишди. Рафаэл Леау дарвозабон ҳудудида туриб тўпни трибуналар томон тепди, Эрнандес ҳам ноаниқ зарбалар йўллашда давом этди, омадсизликлар Ребичнинг ҳужуми якунида тўп ҳимоячи томонидан дарвоза чизиғи устида тўхтатилганда ўзининг юқори нуқтасига чиқди. Шундан кейин барчаси миланликлар учун ёмон тугаши мумкин эди, аммо барчасини дарвозабонларнинг ҳаракатлари ҳал қилди.

Меньян Артур Кабралнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини тўса олган бўлса, бунгача забт этиш имконсиз бўлиб келган Терраччано оддий вазиятда Рафаэл Леаудан гол ўтказиб юборди. Миланликлар қаторасига икки ўйинда ғалабани илиб кетишди ва бу ҳақиқий чемпионлик графиги бўлмоқда.

Удинезе – Интер 1:2
Голлар:
 0:1 – 12 Перишич, 0:2 – 39 Мартинес, 1:2 – 72 Пуссетто.
Интер – Ҳанданович, Дармиан, де Врей, Шкриньяр, Димарко (Д`Амброзио, 77), Перишич, Брозович, Гальярдини (Видаль, 74), Барелла (Весино, 90), Жеко (Корреа, 74), Мартинес (Санчес, 74).
Огоҳлантиришлар: Мари (38), Перейра (65), Весино (90).

«Интер» эса ҳамшаҳарларига «Удинезе» устидан қозонилган ғалаба билан жавоб қайтарди, лекин миланликлар чўзиб ўтиришмади ва Перишич бурчак зарбаси ижро этилган вазиятда ҳисобни очди. Лаутаро Мартинеснинг голидан кейин (у аввалига пенальтини хато тепганди, лекин қайтган тўпни дарвозага аниқ йўналтирди), қора-кўклар хотиржамлик билан ўйинни давом эттиришди.

Аммо 2:0 ҳисобидаги устунлик доим ҳам хавфсиз бўлавермайди. Ўйиннинг қолган қисмида вазиятларини кўкка совурган «Интер» ўйин охирида мухлисларини асабийлаштирди. Деулофеунинг жарима зарбасини Ханданович қайтарди, аммо ҳимоячилар Пуссеттога гол уриш имкониятини қолдиришди ва мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун ўйнай бошлашди. Аммо Симоне Индзаги тўғри алмаштиришлар амалга оширди ва ғалабани ўз жамоасида сақлаб қолди.

Испания: Фатининг қайтиши

Барселона – Мальорка 2:1
Голлар: 
1:0 – 25 Депай, 2:0 – 54 Бускетс, 2:1 – 79 Раильо.
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес (Лангле, 89), Пике (Эрик Гарсия, 28), Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг, Гави, Обамеянг (Фати, 75), Депай, Ферран Торрес (Дембеле, 75).
Мальорка – Рико, Маффео, Раильо, Вальент, Руссо, Оливан, Дани Родригес (Гренье, 60), Батталья (Ли Кан Ин, 70), Санчес (Севилья, 70), Анхель Родригес (Хопп, 89), Фер Ниньо (Кубо, 59).

«Барселона» сўнгги вақтларда ўз мухлисларини тез-тез ранжитаётганди. Жамоа апрел ойининг иккинчи ярмида фақат Сан-Себастьянда ғалабага эришди, «Камп Ноу»да эса қаторасига уч ўйинда ютқазди: Европа Лигасида «Айнтрахт»га (2:3) ва ички чемпионатда «Кадис» (0:1) ва «Райо Вальекано»га (0:1). Хавининг ижодкорлик қобилияти қаергадир ғойиб бўлгандек эди. Майдондаги устунлик ва тўп назорати аввалгидек, аммо булар самара келтирмаётганди.

Якшанба куни ҳам шундай ёқимсиз сценарий такрорланиши мумкин эди, аммо жуда қулай имкониятни қўлдан чиқарган «Мальорка» кейин бошқа хавфли вазият ярата олмади, кўк-анорранглилар эса вақт ўтган сайин оролликлар жамоаси мудофаасини издан чиқара бошлади ва Депай Жорди Альбанинг узоқ масофага етказиб берган узатмасидан унумли фойдаланди. Бускетснинг голи эса амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Шундан кейинги асосий воқеа январдан буён ўйнамаган Ансу Фатининг ниҳоят майдонга қайтиши бўлди.

Кун статистикаси

  • 2 четлатиш ва 3 пенальти — «Лилль» «Труа»га 0:3 ҳисобида ютқазди, бу сўнгги 30 йилликда лига 1 доирасидаги бир ўйинда бир жамоага қарши энг оғир санкциялар қўлланиши бўлди.
  • Испания чемпионатининг жорий мавсумида «Гранада» тўрт ўйинда 90-дақиқадан кейин гол уриб, 4 очко ишлаган.
  • «Осасуна» ҳужумчиси Будимир қаторасига 6 турда гол урди. Бу памплоналиклар жамоасида XXI асрдаги энг яхши серия.
  • «Райо Вальекано» ҳужумчиси Фалькао учун ла лиганинг жорий мавсумида захирадан ўйинга қўшилган футболчилар орасида энг тезкор гол муаллифи бўлиши учун 56 сония кифоя қилди.
  • Италиялик ҳужумчи Беллотти А сериядаги голлари сонини 100 тага етказди, у сўнгги турда «Эмполи» жамоасига қарши ўйинда ҳет-трик муаллифи бўлди ва «Торино» тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурарга айланди. Ундан олдинда 134 гол билан Паоло Пуличи жойлашган.
Top