Ўзбекистон | 14:55 / 14.06.2022
7429
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди 

Нью-Йоркда Ўзбекистон билан Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди.

Фото: dunyo.info

Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов ва Антигуа ва Барбуданинг БМТдаги доимий вакили Уолтон Алфонсо Вебсон имзолади.

Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 141-давлат бўлди. У Кариб денгизининг ғарбий қисмида жойлашган, Британия ҳамдўстлиги, шунингдек, Америка давлатлари ташкилотига аъзо. 

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди. 

Маълумот учун, 2022 йил 10 май куни Ўзбекистон Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабатлар ўрнатган.

Мавзуга оид