09:49 / 08.07.2022
46257

Япониянинг собиқ бош вазирига суиқасд қилинди

Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган вақтда ҳужумга учради. Унинг аҳволи оғир.

Фото: Kyodo News / AP

NHK хабарига кўра, унга қарата ўқ отилган. Сиёсатчи шифохонага ётқизилган.

Абэ Нара шаҳрида парламентнинг юқори палатасига сайлов кампанияси доирасида нутқ сўзлаган. Шу пайтда унга қарата 2 марта ўқ отилган. Сиёсатчи ҳушини йўқотган.

Полиция суиқасд уюштиришда гумонланувчининг қўлга олингани ҳақида хабар берди. У Нара шаҳрида яшовчи 41 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Воқеа жойида унга тегишли қурол топилган. 

Полиция хабарига кўра, Абэнинг юраги тўхтаб қолган. Ҳукумат мулозимининг айтишича, собиқ бош вазирнинг аҳволи оғир, у ҳушсиз ҳолда.

Nikkei газетасининг полицияга таяниб ёзишича, Абэ орқа томондан ўққа тутилган.

Синдзо Абе 2006-2007 ва 2012-2020 йилларда Япония бош вазири лавозимида ишлаган эди. 2020 йилда Абэ соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли лавозимни тарк этиш қарорини эълон қилди.

Top