Ўзбекистон | 13:49 / 16.07.2022
10010
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятининг айрим ҳудудларида музли сел хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 18 июлидан 24 июлигача бўлган даврда тоғларда юқори ҳарорат фони кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Қайд этилишича, шунинг ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Бундан олдин, июн ойи охирларида ҳам Фарғона вилояти тоғолди ҳудудларида музли сел хавфи эълон қилинганди.

Мавзуга оид