Ўзбекистон | 13:39 / 28.07.2022
5603
1 дақиқада ўқилади
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди
Жорий йил 29 июлдан 1 августгача кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлар кузатилиши эҳтимоли бор:
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.