Афғонистондаги ИШИД жангарилари сони маълум қилинди
РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ТИВ Осиё бўйича иккинчи департаменти директори Замир Кабулов Афғонистонда ИШИД жангарилари сони ортиб бораётгани ҳақида брифинг чоғида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда уларнинг сони 6 минг нафарга яқин.
«Тахминан уларнинг сони олти мингга етди. Ёдингизда бўлса, толиблар ҳокимият тепасига келганидан сўнг, уларнинг ИШИДга қарши қаттиқ қадамлари натижасида жангарилар сони икки мингга яқин эди, яъни кутилмаганда уч баравар кўпайган», — деди Кабулов.
Унга кўра, толиблар ҳокимият тепасига келгунига қадар мамлакатда ИШИДнинг 10 мингдан ортиқ жангариси бўлган.
Кабуловнинг қўшимча қилишича, Афғонистондаги вазиятнинг бундай ривожланиши Кобул ва бошқа давлатлар учун хавф туғдиради.
Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро террорчи ташкилотлар билан алоқаларни узишга чақирган эди.
«Биз Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматини қатъий ирода намойиш этишга ҳамда терроризмнинг барча кўриниш ва кўринишларига йўл қўймаслик ва унга қарши курашиш, барча халқаро террористик ташкилотлар билан алоқаларни узиш бўйича қатъий чоралар кўришга чақирамиз», — дейилади Ўзбекистон президенти мурожаатида.
Бу муваққат ҳукуматга ишончни мустаҳкамлаш, Афғонистоннинг халқаро ҳамжамият билан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муҳитида барқарор ривожланиши учун реал истиқболларни очишга хизмат қилиши таъкидланди.
Мавзуга оид
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
09:27 / 09.12.2024