Ўзбекистон | 11:58 / 29.07.2022
16310
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қулай ҳаво ҳарорати бўлиши кутилмоқда

Бугун республика ҳудуди катта қисмида ҳаво ҳарорати 33-38 даража иссиқ, жанубда баъзи жойларда 40 даража иссиққача бўлган қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат республика шимоли-ғарбида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, аммо ҳудудлар катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда, 30 июль шанба куни Тошкент вилоятида ва 31 июль якшанба куни Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Ҳаво ҳарорати кечалари 20-23 даража иссиқ, кундуз кунлари 33-36 даража иссиқ атрофида бўлади, бу июль ойи охиридаги иқлимий меъёрларга яқиндир.

Ушбу кунларда жанубда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Мавзуга оид