20:56 / 15.09.2022
10249

Елизавета II билан видолашишга келганлардан иборат навбатнинг узунлиги 7 километрга етди

Маълумот берилишича, навбатнинг узунлиги 16 километргача етиши кутилмоқда. 

Фото: PA Images

Марҳума қиролича Елизавета II билан видолашишга келганлардан иборат навбатнинг узунлиги 7 километрга етди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

“Қиролича билан видолашишга келганлардан иборат навбатнинг узунлигини кўрсатувчи таблода одамлар занжири 7 километрга етгани айтилмоқда”, дейилади хабарда.  

Маълумот берилишича, навбатнинг узунлиги 16 километргача етиши кутилмоқда.  

Қироличанинг дафн маросими 19 сентябр куни ўтказилади. 

Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этди. У Буюк Британия тахтини 70 йил бошқарди.

Top