Ўзбекистон | 10:13 / 19.09.2022
9854
1 дақиқада ўқилади

Навоийдаги уйдан одам суягига ўхшаш суяклар топилди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Хатирчи тумани “Навбаҳор” МФЙдаги хонадонларнинг бирида уй эгаси ер ковлаётиб, кўмиб юборилган одам скелети топиб олгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Навоий вилояти прокуратурасига кўра, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Р.З. жорий йил 16 сентябр куни яшаш хонадони ҳовлисида жойлашган экин ерини ковлаётган вақтида, одам суягига ўхшаш суяклар чиққанини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилган. 
 
Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориляпти.

Қайд этилишича, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий ҳамда суд-тиббий криминалистик экспертизалар тайинланган. 

Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган.

Мавзуга оид