11:09 / 03.10.2022
4740

Словакия пойтахтида машина автобус бекатидаги одамларни уриб кетди

Братиславада автобус бекатига автомашинанинг бостириб кириши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Яна етти киши жароҳатланган.

Фото: Picture Alliance

2 октябр, якшанба куни кечқурун Словакия пойтахти Братислава марказидаги автобус бекатига автомобиль бориб урилди. Полиция ва ўт ўчирувчилар маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган. Яна етти киши жароҳатланган.

Шаҳарнинг марказий қисмидаги автобус бекати Дунайнинг жанубий қирғоғида жойлашган шаҳарнинг энг зич ҳудуди - Петржалка томон автобус кутаётган одамлар билан гавжум бўлган.

Машина нима учун автобус кутаётган оломон орасига кириб кетгани номаълумлигича қолмоқда. Полиция томонидан ОАВда ҳайдовчининг маст бўлганлиги ҳақидаги хабарлар тасдиқланмаган. Ҳозирча унинг террорчилик нияти аломатлари йўқ.

Top