Жаҳон | 18:28 / 21.10.2022
21272
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари телефонда гаплашди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий саҳифасида хабар берилди.
Манбада айтилишича, томонлар халқаро хавфсизлик масаласида актуал мавзулар, хусусан, Украина ҳақида гаплашган.
Пентагон раҳбари Ллойд ва Россия мудофаа вазири Шойгу уруш бошлангандан буён иккинчи марта телефон орқали мулоқот қилди. Охирги марта улар май ойида гаплашган, ўшанда Россия мудофаа вазирлиги телефон суҳбати АҚШ томонининг ташаббуси билан амалга оширилганига урғу берганди. Бу гал эса қўнғироқ ким томонидан амалга оширилгани аниқ эмас.
Мавзуга оид
00:29
АҚШ Конгресси Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасини тасдиқлади
18:58 / 06.01.2025
Politico 2025 йил учун «қора оққушлар» рўйхатини тузди
18:42 / 06.01.2025
Байден АҚШ қирғоқлари яқинида денгизда нефт ва газ бурғулашни расман тақиқлади
17:42 / 06.01.2025