Ўзбекистон | 07:50 / 04.11.2022
15871
2 дақиқада ўқилади

Энг кам йиллик меҳнат таътили муддати узайтирилди

Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар ўтказилди.

Фото: iStock

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ҳажми амалдагисига нисбатан деярли 3 баробар катта бўлиб, 600 га яқин моддани ўз ичига олган. Ҳужжатда бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимлар меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқишни назарда тутувчи нормалар қўшилди.

Янги кодексда бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби нормалар ўз ифодасини топгани айтиб ўтилди.

Кодексда ижтимoий вa ҳуқуқий ҳимoяга муҳтoж ишчилaр aйрим тoифaлaри – aёллaр вa oилaвий мaжбуриятлaрни бaжaриш билaн шуғуллaнaдигaн шaxслaр, 18 ёшгa тўлмaгaн ишчилaр, нoгирoнлaр, ўриндошлик асосида ишловчилар, яккa тaртибдaги тaдбиркoрлaр мeҳнaтини тaртибгa сoлиш ўзигa xoс xусусиятлaри ҳам акс этган.

Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғуруққача) парваришлаш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунларни бериши лозим бўлади. Ходим иш стажига қараб ишдан бўшатиш нафақасини табақалаштириш ва бунда айнан ушбу ташкилотда ишлаган муддатини инобатга олиш назарда тутилди.

Ходимлар йиллик асосий таътили муддати давомийлиги кўпайтирилиб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди. Амалдаги Меҳнат кодексига асосан, йиллик асосий таътил муддати ўн беш иш кунини ташкил этади. Янги тартибга биноан, йиллик асосий меҳнат таътили давомийлиги энг кам муддати йигирма бир календарь куни этиб белгиланди ва халқаро стандартга мувофиқлаштирилди.

Мавзуга оид