07:20 / 09.11.2022
4327

Саудия Ўзбекистонга "гастрономик туризм" ва "экотуризм" йўналишида сайёҳлар юбормоқчи

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консули Нодир Турғунов республикага туристлар оқимини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида Макка шаҳридаги Shaba компанияси бош директори Ҳамза ал-Қурайший ва ижрочи директори Наги Элсави Бадавий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Саудиялик тадбиркорлар Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва унинг инфратузилмасини такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакат бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишди.

Shaba компанияси раҳбарияти Ўзбекистонда ривожланган “гастрономик туризм”, “экотуризм” ва “соғломлаштириш туризми” имкониятларига алоҳида қизиқиш билдирди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон пойтахти туристик салоҳиятини очиб берувчи “Салом, Тошкент” видеоролиги ҳамда мамлакат бой сайёҳлик имкониятларига бағишланган бошқа фильмлар намойиш этилди.

Ҳамза ал-Қурайший келгуси йил январь ойидан бошлаб Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилганини юқори баҳолади. Ушбу саъй-ҳаракатлар подшоҳликдан Ўзбекистонга нафақат туристлар оқимининг кўпайишига, балки саудиялик инвестор ва бизнесменлар ташрифлари сони ҳам ортишига хизмат қилишини қайд этди.

Top