10:47 / 12.05.2024
2443

Январ-март ойларида Ўзбекистонга 1,5 млн нафар хорижлик сайёҳ келди

Энг кўп хорижий сайёҳ Тожикистондан келган. Кейинги ўринларда Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари жойлашган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра 2024 йилнинг январ-март ойларида 1 млн 519 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,7 минг нафарга ёки 2,1 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Тожикистон — 536,5 минг нафар;
  • Қирғизистон — 442 минг нафар;
  • Қозоғистон — 262,6 минг нафар;
  • Россия — 134,2 минг нафар;
  • Туркманистон — 31 минг нафар;
  • Туркия — 21,5 минг нафар;
  • Ҳиндистон — 11,6 минг нафар;
  • Хитой — 10 минг нафар;
  • Жанубий Корея — 7,6 минг нафар;
  • Германия — 3,8 минг нафар;
  • Бошқа давлатлар — 58,5 минг нафар.
Top