14:38 / 11.01.2023
3059

Аномал совуқ сабаб 9 та маҳаллий ва халқаро рейслар вақти ўзгарди

11 январда 7 та авиарейснинг парвози кечиктирилди, 2 таси бекор қилинди. Қайд этилишича, йўловчилар бекор бўлган авиақатновлар чипталарининг тўлиқ суммасини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиши ёки бошқа санага бепул қайта банд қилиши мумкин.

Фото: KUN.UZ

Uzbekistan Airways’нинг хабар қилишича, 11 январ куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қуйидаги рейсларнинг учиш вақти кечиктирилган:

  • HY081/082 Тошкент–Фарғона–Тошкент;
  • HY277/HY278 Фарғона–Истанбул– Фарғона;
  • HY069 Тошкент–Термиз;
  • HY609 Термиз–Москва;
  • HY633/ҲЙ634 Тошкент–Санкт-Петербург–Тошкент;
  • HY045 Тошкент–Самарқанд
  • HY9857/HY9858 Наманган–Уфа–Наманган

Шунингдек, HY073/HY074 Наманган–Бухоро–Наманган ва HY047/HY048 Наманган–Самарқанд–Наманган қатновлари ҳам ноқулай об-ҳаво шароити сабабли бекор қилингани айтилди.

“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз”, – дейилади авиакомпания берган расмий изоҳда.

Эслатиб ўтамиз, 10 январда ҳам аномал совуқ ва қор сабаб қатор маҳаллий ва халқаро парвозлар жадвалига ўзгаришлар киритилганди.

Top