Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди
Прокурор туман ҳокимига айланди.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдисалом Пардаевич Хўжақулов вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Донаев Абдуқодир Ҳайдарович тасдиқланди.
Абдуқодир Донаев 1981 йил 8 августда Музработ туманида туғилган. 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.
А.Донаев 2005-2022 йилларда Прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
2022 йилдан буён Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шу тариқа, Сурхондарё вилоятига Тўра Боболов ҳокимлик қилган даврида ишлаган навбатдаги туман ҳокими ишдан кетди. Абдисалом Хўжақулов 2021 йил майида Сариосиё тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Бунга қадар вилоятнинг Ангор, Термиз, Музработ, Жарқўрғон ва Шўрчи туманларида ҳам янги ҳокимлар иш бошлаганди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрида Тошкент шаҳри прокурори Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимини эгаллаганди.
Мавзуга оид
11:36 / 21.12.2025
Қумқўрғондан хушхабар: Ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб кредитга ўтказилган уйларнинг қарздорлигини ҳомий ташкилот тўлиқ ёпди
22:32 / 17.12.2025
Юнусобод ва Сергели туманларига янги ҳоким тайинланди
18:59 / 17.12.2025
Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” раиси этиб тайинланди
08:47 / 10.12.2025