Жаҳон | 16:41 / 04.02.2023
11951
2 дақиқада ўқилади

Португалия Украинага Leopard танклари етказиб берилишини эълон қилди

Фото: Getty Images

Португалия Украинага Leopard 2 жанговар танкларини юборади, деб хабар берди мамлакат бош вазири Антонио Кошта. У танкларнинг сонига аниқлик киритмади.

Антонио Коштанинг сўзларига кўра, унинг мамлакати Португалия қуролли кучлари хизматида бўлган бир қатор ишламайдиган танкларни таъмирлаш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш мақсадида Германия билан музокаралар олиб бормоқда. 

«Биз ҳозирда танкларимизнинг бир қисмини жўнатиш устида ишлаяпмиз, - деди у Lusa Португалия ахборот агентлигига. - Мен Украинага қанча танк берилишини биламан, лекин бу ҳақда ўз вақтида эълон қилинади».

Аввалроқ Испания Leopard 2А4’ни Украинага биринчилардан бўлиб етказиб беришни режалаштираётгани - унинг таркибига тикланган тўртта-олтита танк кириши хабар берилганди. 

El País газетасининг Мадриддаги ҳукумат манбаларига таяниб таъкидлашича, якуний кўрсаткич Сарагосадаги 41-логистика қўллаб-қувватлаш гуруҳида ўн йил давомида сақланган 53 та танкнинг ҳолатига боғлиқ.

Испания Мудофаа вазирлиги уларни зудлик билан қайта тиклаш бўйича ҳарбий саноат билан музокаралар олиб бормоқда, шунингдек, бошқа мамлакатларнинг ҳиссаси бўйича қарорларни кутмоқда. 

Мавзуга оид