Украина Британия қуроллари ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин
Лондон Украинада Британия қуроллари ишлаб чиқаришни бошлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Британия мудофаа саноатининг юқори мартабали вакиллари Киевдаги ҳамкасблари билан ушбу режаларни муҳокама қилмоқда, деб ёзади The Telegraph газетаси.
Унинг маълумотларига кўра, бошқа Европа мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ҳам Украина билан шундай музокаралар олиб боришмоқда, Британия компаниялари эса француз ва немис рақобатчиларидан ўзиб кетишга интилмоқда, уларнинг вакиллари лицензия остида қурол-яроғ ва транспорт воситалари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар яратиш мақсадида Украинага ташриф буюришган.
Бундай қўшма корхоналар Киевни Ғарб қурол-яроғини етказиб беришдан мустақилроқ қилади, дея қайд этади газета.
Бундан ташқари, келишув Буюк Британия ва Украина ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам сифатида кўриляпти.
Мавзуга оид
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024