Кулеба: Ҳозир урушни дипломатия йўли билан тўхтатиб бўлмайди
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг фикрича, ҳозирда Украинадаги урушни дипломатик йўллар билан тугатишга эришиб бўлмайди.
«Менга дипломатик ташаббуслар орқали тинчликка эришмоқчи бўлганлар ёқади, чунки мен ўзим дипломатман. Лекин бундай ташаббус қандай амалга ошиши мумкин? Тинчлик баҳоси Россиянинг босиб олинган ҳудудларда қолиши бўлиши керакми?» - деди Кулеба Funke медиа-гуруҳи нашрлари ва Франциянинг Ouest-France газетасига берган интервьюсида.
«Россия билан ҳар қандай музокаралар бошида қуйидагилар бўлиши керак: Украинанинг ҳудудий яхлитлиги тўлиқ тикланиши. Буни муҳокама қилиб бўлмайди», - деди у.
Кулебанинг сўзларига кўра, тинчлик ва дипломатия тарафдорларининг кўпчилиги «аслида фақат Украина Россиядан мағлуб бўлишини хоҳлайди».
Мавзуга оид
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024