Жаҳон | 15:00 / 12.04.2023
9477
1 дақиқада ўқилади

Reuters: Сербия Украинага қуроллар етказиб беришга рози бўлди

Интернетга сизиб чиққан махфий ҳужжатдан маълум бўлишича, Белград ё Киевга қурол жўнатишга рози бўлган ёки жўнатиб бўлган. Ҳужжатда Сербия келажакда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёрлиги таъкидланган, деб хабар берди Reuters. 

Пентагоннинг яқинда жамоатчиликка эълон қилинган махфий ҳужжатига кўра, Сербия - Европада Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари сабабли РФга нисбатан санкциялар қўллашдан бош тортган ягона давлат, Украинага қурол етказиб беришга рози бўлган ёки аллақачон юборган. Бу ҳақда 12 апрель, чоршанба куни Reuters ахборот агентлиги маълумот берди.

Қайси миқдорда ва қандай қурол етказиб берилган бўлиши мумкинлиги номаълум. Агентлик 2 март кунги «Европа | Россия-Украина давом этаётган можаросига жавоб» номли ҳужжатга таянган. Унда Украинанинг ҳарбий ёрдам сўровига жавобан 38 та Европа давлатининг «тахминий позициялари» рўйхати келтирилган. 

Диаграммага кўра, Сербия украиналик аскарларни тайёрлашдан бош тортган, аммо Киевга қуроллар етказиб беришга рози бўлган ёки уларни аллақачон юборган. Ҳужжатда, шунингдек, Сербиянинг келажакда Украинага қурол етказиб бериш учун сиёсий иродаси ва ҳарбий салоҳияти борлиги қайд этилган. 

Мавзуга оид