Ўзбекистон | 19:41 / 03.05.2023
25582
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Берлиндаги машҳур Музейлар оролида бўлди

Шунингдек, у Жеймс Симон галереясида Ўзбекистон тарихига оид кўргазма ҳақида хабар берди.

Фото: Саида Мирзиёева

Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири Саида Мирзиёева Германия пойтахтидаги машҳур Музейлар оролида бўлди.

«Куни кеча Берлиндаги машҳур Музейлар оролида бўлиб, ушбу ноёб мажмуа музейларида тақдим этилаётган жаҳон тарихи ва санъатига оид экспонатлар билан танишдим», деб ёзди у.

Шунингдек, Саида Мирзиёева Берлиндаги Жеймс Симон галереясида «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача» кўргазмаси очилишини маълум қилди.

«Мазкур кўргазма жаҳон ҳамжамиятининг мамлакатимизнинг бой тарихий ва маданий меросига бўлган қизиқишининг ёрқин намунасидир», деб ёзди у.

Мавзуга оид