Сербия армияси тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди
Сербия президенти армия бўлинмаларига Косово билан чегарага яқинлашишни буюрди. Косово шимолида этник сербларнинг кичик гуруҳлари полиция билан тўқнашди, деб ёзади AP.
Сербия президенти Александр Вучич мамлакат армиясини тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирди ва унинг бўлинмаларига Косово билан чегарага яқинлашишни буюрди. Бу ҳақда 26 май, жума куни Reuters хабар берди.
"Шошилинч равишда қўшинларни Косово билан чегарага ўтказиш буюрилди", - дея изоҳ берди бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири Милош Вучевич вазиятга.
Аввалроқ Косово шимолидаги этник сербларнинг кичик гуруҳлари янги сайланган амалдорлар кириб келишига йўл қўймаслик учун муниципалитет биноларига кириш йўлларини тўсиб қўйишга уриниб, полиция билан тўқнашган, деб хабар берди AP. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган, бир нечта машина ёқиб юборилган.
Косово шимолидаги вазият 25 май куни маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг янги раҳбарлари – косово албанлари томонидан қасамёд қабул қилинганидан кейин янада мураккаблашди, дея таъкидлади “Интерфакс” агентлиги.
Унга кўра, полиция зирҳли машиналари колонналари Косовск-Митровица, Лепосавич, Зубин-Потокдаги ҳукумат бинолари томон юборилган.
Мавзуга оид
10:09 / 04.12.2024
Сербия парламентига «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди
15:50 / 02.12.2024
Россияда яна армия штат бирлиги оширилди
10:51 / 30.11.2024
Андижонда битирувчилар дарс ҳисобидан 3 кунлик армияга юборилмоқда, ММТВ буни оқламаслигини билдирди
15:50 / 25.11.2024