08:03 / 15.06.2023
12269

5 ойда энг кўп турист қайси давлатдан келгани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонга 5 ойда неча нафар турист келгани ва энг кўп ташриф қайси давлатдан бўлгани тўғрисида маълумот берилди.

2023 йил январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 5 ойда энг кўп турист Тожикистондан ташриф буюрган – 797,8 минг нафар киши.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган: 

— Қозоғистон – 656,5 минг нафар;

— Қирғизистон – 649,5 минг нафар;

— Россия – 279,8 минг нафар;

— Туркия – 39,5 минг нафар;

— Туркманистон – 21,2 минг нафар;

— Корея – 12,4 минг нафар;

— Ҳиндистон – 12,3 минг нафар;

— Хитой – 9,6 минг нафар;

— Германия – 9,5 минг нафар.

Top