11:48 / 30.04.2024
3834

Ўзбекистонга икки ойда 363 мингдан ортиқ тожикистонлик ташриф буюрди

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 74,3 минг нафарга ёки 25,7 фоизга ошган.

2024 йил январ-феврал ойларида 363,4 минг нафар Тожикистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 74,3 минг нафарга ёки 25,7 фоизга ошган.

2024 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга келган Тожикистон фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

  • қариндошларни йўқлаш – 338,7 минг нафар;
  • сайёҳлик – 9,8 минг нафар;
  • даволаниш – 8,7 минг нафар;
  • хизмат юзасидан – 3 минг нафар;
  • тижорат – 2,9 минг нафар;
  • ўқиш – 298 нафар.
Top