Ўзбекистон | 08:33 / 15.07.2023
4468
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда саноат корхоналари сони қанчага кўпайгани маълум қилинди

2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатда рўйхатдан ўтган саноат соҳасидаги корхоналар сони 108 080 тани ташкил этди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, саноат корхоналари сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,2 фоизга ошган.

Сўнгги йилларда саноат соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони (1 июль ҳолатига):

  • 2019 йилда – 69 451 та;
  • 2020 йилда – 80 886 та;
  • 2021 йилда – 95 416 та;
  • 2022 йилда – 100 849 та;
  • 2023 йилда – 108 080 та.

Мавзуга оид