Ўзбекистон | 16:29 / 28.07.2023
4369
4 дақиқада ўқилади

RG Brands: “Истеъмолчи фаровонлиги биз учун муҳим”

​​

Фото: RG Brands

RG Brands – ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания ҳисобланиб, асосий вазифаси истеъмолчиларни доимий равишда юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлашдан иборат. Шу мақсадда компания инновацион технологияларни ривожлантириб, халқаро стандартларга қатъий риоя қилади. Ўз маҳсулотлари сифатига ишонган ҳолда маҳаллий ва халқаро истеъмолчиларнинг турли хил таъм билан боғлиқ хоҳишларини қондиради.

Фото: RG Brands

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун илғор технологияларни қўллаб, жаҳон етакчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Шу билан бирга, илғор тажриба ва сифат стандартларидан фойдаланган ҳолда, RG Brands маҳсулотлари ҳар йили жаҳонга машҳур аудиторлик институтларининг сертификатлари билан тасдиқланади. Ишлаб чиқарувчи завод юқори тоифали етказиб берувчилар томонидан таъминланган — янги авлод ускуналари билан жиҳозланган, булар қаторига: Krones, KHS, Sidel, Van Der Mollen, Berkefeld, Tetra Pak — ишлаб чиқаришни тўлиқ автоматлаштиришни таъминлайди.

2010 йилдан буён компания A’SU сувини ишлаб чиқаради ва сувнинг таркиби ҳамда таъмига алоҳида эътибор беради. Тажрибали мутахассислар ва дегустаторлар сувнинг формуласи, таъми ва сифатини яхшилаш устида доимий иш олиб боришади. A’SU тоғ минералларининг ноёб мувозанати билан бойитилган бўлиб, инсон организми томонидан тўлиқ сўрилади. Хуштаъм сувда ўзига хос таъм ва хушбўйлик берадиган табиий ингредиентлар мавжуд.

Фото: RG Brands

Компания Марказий Осиёдаги энг илғор ва замонавий заводлардан бири бўлган “Aksengir” марказида А’SU сувини ишлаб чиқаради. Сув ишлаб чиқаришнинг бутун жараёни давомида мутахассислар маҳсулот сифатини доимий равишда ва синчковлик билан назорат қиладилар. Заводда уч хил турдаги олтита лаборатория иш юритади: аналитик, кириш назорати ва микробиологик. Уларнинг барчаси энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Лаборатория мутахассислари ҳар ўн беш дақиқада, ҳар бир ишлаб чиқариш линиясидан битта пластик идишли маҳсулотни олиб, танланган намуналарни жаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари учун қоидаларда қабул қилинган бир қатор параметрларга мувофиқлигини текширадилар.

Фото: RG Brands

PET пластик идишлар ҳам заводнинг ўзи ишлаб чиқаради, бунинг учун қўшни давлатлар қолипларидан фойдаланилади. Амалдаги хомашё экологик тоза, сувнинг таъми, ранги, ҳиди ёки таркибига таъсир қилмайди. Барча идишлар сув билан тўлдиришдан олдин стерилизациядан ўтади. Иккиламчи пластик идишлар энди ишлатилмайди, балки қайта ишлашга юборилади.

Мижозлар талабларини қондириш мақсадида бренд маҳсулотларини доимий равишда такомиллаштириш учун тинмай меҳнат қилмоқда.

RG Brands тамойиллари юқори корпоратив масъулиятга асосланиб иш юритади. Компаниянинг устувор вазифаларидан бири истеъмолчи билан мулоқот қилишдир, чунки истеъмолчи ва унинг фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш компания ривожланишининг асосидир. Компания ҳар доим фикр-мулоҳазалар учун очиқмиз. Барча саволларга 1309 рақамли ишонч телефони орқали жавоб олиш мумкин.

Реклама

Мавзуга оид