Ўзбекистон | 18:37 / 29.07.2023
10602
1 дақиқада ўқилади

Чет тилидан ижодий имтиҳон натижалари эълон қилинди

Имтиҳон натижалари my.uzbmb.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар шахсий кабинетидан ўз натижасини билиши мумкин.

Фото: Kun.uz

2023 йил 17-23 июль кунлари 8 та олий таълим муассасасининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга кириш учун ўтказилган чет тилидан ижодий имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Имтиҳон натижалари my.uzbmb.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар шахсий кабинетидан (абитуриент қайд варақасининг юқори қисмида) ўз натижасини билиши мумкин.

Бунда абитуриентнинг ҳар бир бўлим бўйича тўплаган баллари, жами балл, максимал (120) баллга нисбатан фоиз кўрсаткичи ва олий таълим муассасасига киришда чет тили фанидан бериладиган балл акс этган.

Ўз натижасидан норози бўлган абитуриентлар 3 кун ичида (30-31 июль ва 1 август кунлари) my.uzbmb.uz сайти орқали апелляция шикояти бериши мумкин.

Апелляция шикояти комиссия томонидан кўриб чиқилади ва унинг хулосаси my.uzbmb.uz сайти орқали хабардор қилинади.

Белгиланган муддатдан сўнг апелляция шикояти қабул қилинмайди ва шикоятлар қайта кўриб чиқилмайди.

 

Мавзуга оид