17:12 / 24.08.2023
14763

Ўзбекистоннинг энг йирик иш берувчи корхоналари маълум қилинди 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ катта устунлик билан пешқадамлик қилмоқда. 

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мамлакатнинг энг йирик иш берувчиси ҳисобланади. Унинг таркибида 77 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилади. Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлиги маълумот (.pdf) берди. 

Қайд қилиш жоиз, «Ўзбекистон темир йўллари» ходимлар сони бўйича иккинчи ўринда бораётган «Навоий тоғ-металлургия комбинати»дан (46 мингдан ортиқ ишчи) қарийб 2 баробар устунликка эга. «Ўзбекнефтегаз» тизимида 34 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилади – бу учинчи кўрсаткич. 

Ўзбекистонда 2023 йил 1-яримйилликдаги энг йирик иш берувчи 5 та корхона (ишчилар сони):

«Ўзбекистон темир йўллари» - 77091;

«Навоий тоғ-металлургия комбинати» - 46654;

«Ўзбекнефтегаз» - 34491;

«Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» - 33837;

«Ўзавтосаноат» - 30260. 

Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» (25841), «Ўзкимёсаноат» (22720), «Ўзбектелеком» (17017), «Ҳудудгазтаъминот» (16386), «Ўзметкомбинат» (11548) корхоналари юқори ўнталикдан жой олган.  

Top