Ўзбекистон | 11:16 / 29.08.2023
25565
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди 

30—31 август кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Фото: Kun.uz

30—31 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи мавжуд. 

«Ўзгидромет» директори Шерзод Ҳабибуллаевнинг маълум қилишича, қуйидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Мавзуга оид